Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўмир брикети: сифатли ва тежамкор
16:18 / 2015-11-20

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

– Куз-қиш даврида аҳоли ҳамда бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Қашқадарё ҳудудий кўмир етказувчи” унитар корхонаси раҳбари Ҳаққул Ишимов. – Жумладан, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига режадаги 28 минг 300 тоннадан зиёд кўмир етказиб берилди. Аҳолига 8 минг тоннадан зиёд кўмир арзон нархларда сотилди. Бундан ташқари, мавсум учун яна шунча миқдордаги маҳсулот омборларга жамғарилди.

Мазкур ҳудудий дистрибьюторлик марказининг вилоят шаҳар ва туманларидаги олти шохобчаси фаолият юритаётгани ҳудудларнинг ўзида аҳолининг арзон ва сифатли кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги “Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори вилоятда кўмир брикети ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхоналарини кўпайтириш, аҳолининг арзон ва тежамкор ёқилғи манбаларига бўлган талабини қондиришда муҳим омил бўлмоқда.

– Кредит маблағи эвазига хориждан кунига 18 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий ускуналар келтириб ўрнатдик, – дейди Қарши шаҳридаги “Сафо-Саноат Сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Роман Бобоёров. – Айни пайтда буюртмага қараб, кунига цилиндрсимон шаклда ўн икки тоннадан ортиқ брикет тайёрланмоқда.

Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, шу кунларда мазкур маҳсулотга талаб ошган. Истеъмолчилар орасида иссиқхона эгалари, пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳам бор.

Асосан ёшлар меҳнат қилаётган цехда ишлаб чиқариш жараёни конвейер усулида жорий этилган. Дастлаб, кўмир махсус майдаловчи ускунадан ўтади. Ёғоч қипиғи кўмир кукунига аралаштирилиб, навбатдаги мосламада зичланади. Кейин зарур кимёвий компонентлар қўшилиб, брикет ҳосил қилинади. Тайёр маҳсулот эса махсус қуритиш аппаратига жўнатилади.

Вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган махсус ишчи комиссияси томонидан танлов асосида саралаб олинган марказга кўмир брикети етказиб бериш билан шуғулланаётган тадбиркорларга қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган. Жумладан, мазкур корхоналар эндиликда хомашёни одатдагидек биржа орқали эмас, балки “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти билан тузилган тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ харид қилмоқда. Аҳоли ва ташкилотларга етказиб берилаётган кўмир брикетининг сифати доимий назоратда.

Президентимизнинг 2013 йил 2 августдаги “2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур асосида кўмир брикети ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шаҳрисабз туманидаги “Шаматон Брок Трейд” хусусий фирмаси ва “Allong Forward” масъулияти чекланган жамияти шулар жумласидандир. Айни пайтда мазкур корхоналарда кунига ўн тоннадан зиёд брикет ишлаб чиқарилмоқда.