Кўчма ярмаркалар аҳолига қулайлик яратмоқда
Уйда ўтириш режимига қаттиқ амал қилинишини янада тартибга солиш мақсадида бугунги кунда маҳаллаларда кўчма озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинмоқда.
Уйда ўтириш режимига қаттиқ амал қилинишини янада тартибга солиш мақсадида бугунги кунда маҳаллаларда кўчма озиқ-овқат ярмаркалари ташкил қилинмоқда.
Шундай ярмаркалардан бири яқинда Шайхонтоҳур туманидаги “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ташкил қилинди. Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова ҳамда 3-сектор раҳбарлари иштирокида олиб борилган ярмаркада арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари маҳалла кўчалари бўйлаб айланиб юриб, нечалаб хонадон эгаларининг оғирини енгил қилишга беминнат хизмат кўрсатди. Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда харидорларга 2 метр оралиқ масофада хизмат кўрсатилди. Ушбу қулайлик маҳалла аҳлига манзур келиб, сотувчилар ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби