Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчалар гавжумлашмоқда
10:53 / 2020-08-15

Ўзини хатарга қўйган киши бошқалар учун ҳам хавфли.


Узоқ давом этган карантиндан кейин бугун белгиланган талаблар асосида Тошкент шаҳрида соат тонгги 6 дан транспортлар ҳаракати бошланди.

– Соғлом бўлишни истасангиз, соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, – дейди шаҳардаги 135- автобус ҳайдовчиси Муйдинжон Фозилов. – Ёшим 46 да. Узоқ йиллардан бери 4-автосаройга тегишли 135-автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаб келаман. Аммо пандемия деган балога биринчи дуч келишим. Карантин қоидалари кўпчилик қатори мен учун ҳам кутилмаган бўлди. Аммо тўғри хулоса чиқариб, соғлом турмуш кўрсатмаларига қатъий амал қилишга ҳаракат қилдим.

Мен бошқарадиган автобус 37 ўринга мўлжалланган. Олдинлари автобус салони одамларга тўлиб-тошган, тиқилинч, урҳо ур бўларди. Бугун йўловчи доимгидан анча кам.

Йўловчилар орасида, афсуски, ниқобсиз, гигиенага амал қилмаётганлари ҳам учраб турибди. Бу каби ўз соғлигига бефарқ кишиларнинг автобусга чиқишига йўл қўйилмайди.

Ўзини хатарга қўйган киши бошқалар учун ҳам хавфли. Белгиланган тартиб-қоидаларни бузишга ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ.

М. Тошқораева ёзиб олди.