Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар учун Риштон ва Олтиариқ туманига пресс-тур ташкил этилди
05:01 / 2022-11-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Риштон туманида кулолчилик анъаналари қадим тарихга эга бўлиб, бугунги кунда қадри абад қадрият сифатида эъзозланувчи ушбу ҳунар замонавий мезонлар асосида ривожланмоқда.

Риштон ўзининг асрларга татигулик кулолчилик санъати билан машҳур. Айни пайтда Риштон кулоллари маҳсулотлари МДҲ давлатларига экспорт қилиняпти. Япония, Италия, Туркия, АҚШ сингари мамлакатлар билан ҳамкорлик доираси ҳам тобора кенгайиб бормоқда.

Риштон туманида фаолият бошлаган кулолчилик маҳсулотлари саноат зонаси бу борадаги имкониятлар кўламини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Ушбу саноат зонасида “Мингбоши керамик” оилавий корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов эса анъанавий кулолчиликни замон нафаси билан уйғунлаштириб, йирик кулолчилик бизнесига асос солган.  

[gallery-9442]

Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Риштон ва Олтиариқ туманларига пресс-тур ташкил этилди.  

Иштирокчилар дастлаб Риштон туманидаги “Мингбоши керамик” оилавий корхонасига ташриф буюрди. Бу ерда журналистлар лой қоришдан бошлаб, то тайёр маҳсулотларни экспортга тайёрлашга қадар бўлган жараён билан танишди ҳамда кўргазма залидаги тайёр кулолчилик маҳсулотлари галереясини томоша қилди.  

– Риштонимизнинг анъанавий мовий, зангори рангларидан ҳам воз кечмадик, - дейди Шокиржон Аҳмаджонов. – Ранглардан фойдаланган ҳолда маҳсулотларимиз жилосини янада очиб беришга муваффақ бўлдик. Биз инновация қилиб, янгилик яратмасак маҳсулотимизни экспорт қилишнинг имкони бўлмайди. Янгилик қилиш – бугунги бозор талаби.  

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Олтиариқ тумани “Узумчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи миришкор боғбонлар Улуғбек Темиров ва Бобур Файзуллаев хонадонидаги узум боғларига ташриф буюриб, узоқ муддат табиий усулда узумни сақлаш жараёнини кўздан кечирди.  

 

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА