Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар “Top Quality Brand” МЧЖ фаолияти билан танишди (+видео)
11:04 / 2023-12-30

Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият юритаётган “Top Quality Brand” масъулияти чекланган жамиятининг тери хомашёсини қайта ишловчи корхонасига пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган журналист ва блогерлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Италия технологияси асосида жиҳозланган ушбу корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 23 миллион АҚШ доллари бўлиб, йилига 1,2 миллион кв. метр тайёр чарм, 450 минг жуфт пойабзал, 250 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, 5 минг тонна желатин ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу дегани, шу пайтгача чиқиндига чиқарилган ёки кам миқдорда, арзон нархда бошқа ҳудудларга сотиб юборилган чорва моллари териси эндиликда ўзимизда қайта ишланмоқда. Шу билан бирга, аҳоли чорва моллари терисини сотиб, даромад топиш имконига ҳам эга бўлди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 210 та доимий иш ўрни яратилди. Ишчи ходимлар учун ётоқхона, 20 ўринли ўқув маркази, ошхона ва бошқа шароитларга эга ёрдамчи бинолар замон талаблари асосида ташкил этилди.

[gallery-15277]

Тадбирда қайд этилишича, мазкур корхонада қайта ишланган тери маҳсулотлари Озарбайжон, Туркия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Португалия, Германия каби давлатларга экспорт қилинади. Йиллик экспорт ҳажми 15 миллион АҚШ доллари, бюджетга тушум миқдори эса 4 миллиард сўмдан иборат.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг сифатли ва оёқ кийим учун мос тери айнан Сурхондарё вилоятида парваришланган чорва молларининг териси ҳисобланар экан.

2024 йилда мазкур корхонанинг ўзида бренд маҳсулотлар – тоза чарм пойабзал, сумка, мебель жиҳозлари, самолёт учун ўриндиқлар, кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган.  

Пресс-тур иштирокчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан суҳбат қурди. Журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларига соҳа ходимлари батафсил жавоб қайтарди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ZC9F6_9XuLU?si=l_fZ3ztQ6fDWI4Cm" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА