Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар тирбандликларнинг олдини олиш бўйича лойиҳалар билан танишди
20:20 / 2024-03-26

Андижонда вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўллар инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларга бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар ҳамда бошқарма мутасаддилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Дастлаб вилоят ЙҲХБ бўлим бошлиғи Сайдулло Дадабоев вилоятнинг қатор ҳудудларида йўл инфратузилмасидаги муаммолар, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини қийинлаштираётган ҳолатлар, ана шу муаммолар натижасида юзага келган йўл-транспорт ҳодисалари, оқибатлари ҳақида, шунингдек, ана шу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида пресс-тур иштирокчиларига маълумот берди. 

Шундан сўнг ҳудудлардаги йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар билан бевосита жойларга бориб танишилди. 

Дастлаб Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчасида жойлашган “Мумтоз” савдо мажмуаси олдидаги чорраҳада юзага келаётган тирбандликлар кузатилди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур чорраҳадан бир суткада 35 мингдан зиёд транспорт воситаси, 82 минг нафарга яқин пиёда ўтади. Куннинг асосий қисми – эрталаб 7.00 дан кеч 19.00 гача тирбандлик жуда юқори бўлади. Биргина ўтган 2023 йил давомида мазкур чорраҳада пиёдалар иштирокида 23 та йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. Бунинг натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган бўлса, 27 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан мазкур чорраҳада ер ости ўтиш йўлини қуриш бўйича таклиф ва лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳокимлик ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этилди. 

[gallery-16611]

Умумий қиймати 8 миллиард 215 миллион сўмга тенг мазкур лойиҳа доирасида узунлиги 60 метр, эни 4 метрли ер ости ўтиш йўли барпо этилиши кўзда тутилган. 

Сўнг пресс-тур иштирокчилари Андижон шаҳрининг “Эски шаҳар” ҳудудидаги Марказий деҳқон бозори олдида юзага келаётган тирбандликлар, транспорт воситаларининг автомобиль тураржойига кирмаётганлиги ҳолатларини кўздан кечирди. Аҳоли ўртасида йўлнинг белгиланган жойларидан ўтиш, пиёда маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбир иштирокчилари Андижон шаҳридаги “Жаҳон буюм бозори” автотураргоҳи ҳамда Шаҳрихон тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудидаги йўл инфратузилмаси ҳолати, шунингдек, мазкур объектларда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан яқиндан танишди. 
Якунда пресс-тур иштирокчилари Хўжаобод тумани “Деҳқон бозори” атрофида юзага келаётган тирбандликлар, мазкур ҳудудда барпо этилаётган ер ости ўтиш йўли қурилиши билан ҳам танишдилар. 

Хўжаобод “Деҳқон бозори” ёнидан ўтувчи “Андижон – Ўш” магистраль автомобил йўлидан бир суткада 80 мингдан ортиқ пиёда ҳамда 35 мингдан ортиқ транспорт воситаси ўтади. Мазкур йўл атрофи ва яқинида 100 га яқин савдо, хизмат кўрсатиш, ижтимоий соҳа объекти фаолият олиб боради. Йўлнинг бозор ҳудудидаги қисмида ўтган йили юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган, 12 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

Айни кунда мазкур ҳудудда умумий қиймати 4 миллиард 950 миллион сўмга тенг лойиҳа доирасида узунлиги 30 метр, эни 4 метр бўлган ер ости ўтиш йўли қурилиши олиб борилмоқда. 

Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида автомобиль йўллари, аҳоли гавжум бўладиган чорраҳаларда пиёдалар ҳамда транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди. 

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/bNVslBW6ePk" title="Jurnalistlar tirbandliklarning oldini olish boʻyicha loyihalar bilan tanishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари