French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар Термиз тумани боғчалари фаолияти билан танишди
05:58 / 2022-08-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси ва Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш мақсадида Термиз тумани мактабгача таълим ташкилотларига медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур иштирокчилари тумандаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилоти, “Алпомиш Ойбарчин” давлат хусусий-шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 46-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрди. Журналист ва блогерлар ушбу муассасаларда   тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, замонавий тарзда жиҳозланган ўқув хоналари, барча қулайликларга эга бўлган ошхона, спорт майдончалари, ёзги айвончалар, чўмилиш ҳавзалари таҳсинга сазовор эканлигини эътироф этди.

[gallery-8103]

Ташкилотларда инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика, шахмат-шашка, мусиқа ҳамда спорт машғулотлари намунали ташкил этилгани иштирокчиларнинг эътиборини тортди. 

Журналистлар ташкилотларда фаолият юритаётган педагог-тарбиячилар билан замонавий таълим-тарбия жараёни хусусида суҳбат қурди, ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олди.

  
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар