ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақаларда журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Мусобақалар спортнинг теннис, стол тенниси ва арғимчоқда сакраш турлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этилди. Барча иштирокчилар спорт турлари бўйича якка тартибда баҳслашди.
[gallery-24053]
– Мусобақани ташкил этишда фаоллик кўрсатган Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими ҳамда спорт бошқармасига миннатдорчилик билдираман, - дейди журналист Авазбек Қўчқоров. – Бугунги тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, ҳамкасблар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай мусобақалар мунтазам ўтказилишини истардик.
Якуний натижаларга кўра, теннис бўйича фахрий журналист Ашурали Маматов биринчи, Аъзамжон Қодиров иккинчи ўринни эгаллади. Стол тенниси мусобақасида эркаклар ўртасида Авазбек Қўчқоров ғолиб чиқди, Дилмурод Парпиев иккинчи ўринни эгаллади. Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Муқаддас Раҳмонова биринчи, Руҳшона Алимжонова иккинчи ўринни қўлга киритди. Арғимчоқда сакраш бўйича Фотима Одилова ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА