English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар соҳадаги замонавий ёндашувлар билан танишди
15:39 / 2025-06-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида семинар-тренинг ўтказилди.  

“Журналистнинг рақамли даври: воситалар, суриштирувлар, манипуляциядан ҳимоя” мавзусида ташкил этилган мазкур икки кунлик тренинг журналист ва блогерларни соҳадаги замонавий ёндашувлар ва технологиялар билан таништириш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган.

Тадбир давомида иштирокчиларга сунъий интеллект ва машинали ўрганиш технологияларининг журналистикадаги ўрни, янги медиа форматлари ҳамда платформалар, мультимедиа журналистикаси асослари, контент турлари ва ишлаш воситалари ҳақида кенг маълумот берилди.

Шунингдек, фактчекинг усуллари, ишончли манбалар билан ишлаш, манипуляция турлари ва уларни аниқлаш, тил, фото ва видео орқали манипуляция, ижтимоий тармоқ алгоритмлари орқали таъсир ўтказиш механизмлари батафсил муҳокама қилинди. Тренинг доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, амалиёт машғулотлари ва гуруҳли ишлар орқали ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.

[gallery-23886]

– Бугунги глобал ахборот майдонида журналистдан нафақат тезкорлик, балки таҳлилий фикрлаш, фактларга таяниш, манипуляцияни фош этиш салоҳияти талаб этиляпти, - дейди  Ўзбекистон журналистлари уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Махпура Ортиқова. – Бу каби тренинглар соҳа вакиллари учун жуда зарур. Семинар жараёнида энг долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш, амалиётга яқин ёндашувлар билан танишиш имконияти яратилди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА