Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар “Қодирия” сув кўтариш иншооти фаолияти билан танишди
12:00 / 2023-08-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти Қибрай тумани бўлими тасарруфидаги “Қодирия” сув кўтариш иншоотига пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар мазкур сув кўтариш иншооти фаолияти, аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувини тозалаш босқичлари, етказиш усуллари билан яқиндан танишди.

1969 йилда қурилган мазкур сув иншоотининг қуввати дастлаб 250 минг куб метр сувни қайта ишлашга мўлжалланган эди. Кейинчалик реконструкция ишлари натижасида иншоот қуввати бир неча баробарга ошди.

[gallery-13124]

Пресс-турда таъкидланганидек, бугунги кунда сув олиш иншоотига янги диаметри Ø1000 мм бўлган сув тармоғини улаш ишлари режали олиб борилмоқда. Бир кеча-кундузда 1 миллион 800 минг куб метрдан зиёд ичимлик суви тозаланаётган иншоотда янги сув тармоғи уланса, 2 миллион 375 минг куб метрдан зиёд ичимлик суви тозаланиб, зарарсизлантириб берилишига эришилади.  

Журналистларни қизиқтирган барча саволларига соҳа ходимлари батафсил жавоб қайтарди.

Камола Юсупова,

Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА