ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани педагогика коллежига уюштирилган медиа-турда оммавий ахборот воситалари ходимлари педагогика коллежларида 2022/2023 ўқув йили учун онлайн ҳамда офлайн ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари, талабалар учун яратилган шароит ва қулайликлар, имкониятлар, таълим бериш усуллари билан яқиндан танишди.
Медиа-тур давомида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун тумани педагогика коллежларида 2022/2023 ўқув йили учун 7 та йўналиш бўйича абитуриентлардан https://my.dtm.uz платформаси орқали онлайн ҳужжатларни қабул қилиш жараёни иштирокчиларига кўргазмали намойиш этилди.
[gallery-8616]
Иштирокчилар Қизириқ педагогика коллежи мисолида вилоятнинг бошқа педагогика коллежлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятдаги 9 та педагогика коллежига 2022/2023 ўқув йилида 3 та таълим шакли (кундузги, сиртқи ва дуал) бўйича жами 3300 та қабул квотаси тасдиқланган. Шундан, кундузги таълим учун 2010 та қабул квотаси (давлат гранти 379 та, тўлов шартнома асосида 1631 та), дуал таълим бўйича 240 та қабул квотаси ҳамда сиртқи таълим учун 1050 та қабул квотаси ажратилган.
Қизириқ педагогика коллежида эса 2022/2023 ўқув йили учун тасдиқланган квота асосида 300 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА