English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар меҳнатига муносиб эътироф
18:06 / 2025-12-31

Бухорода Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан илк бор “Bukhara Media Awards – 2025” тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, журналистика соҳасидаги масъулиятли меҳнатни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Тантанали тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда “Йилнинг энг фаол журналисти” кўрик-танлови якунлари эълон қилиниб, турли йўналишлар бўйича энг муносиб деб топилган журналистлар тақдирланди. Жумладан, публицистика, босма ва электрон ОАВ, телевидение, радио, фотожурналистика ҳамда интернет журналистикаси йўналишларида фаолият олиб борган бир қатор журналистлар ғолиб сифатида эътироф этилди.

[gallery-26985]

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бу эътироф журналистларнинг холислик, тезкорлик ва жамоатчилик олдидаги масъулиятини янада оширишга қаратилган муҳим рағбат сифатида баҳоланди. Шунингдек, тадбир давомида вилоятда фаолият юритаётган ташкилот ва корхоналар томонидан йил давомида муайян соҳалардаги янгиликларни тизимли ва холис ёритиб келган оммавий ахборот воситалари вакиллари алоҳида эътироф этилди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.