English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар корпоратив бошқарув жараёни билан танишди
16:56 / 2022-01-26

Андижонда инвесторлар томонидан белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун 19 шартнома бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди. 

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида бўлди. Корхонада ўтказилган матбуот анжуманида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, шунингдек, “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарувни жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.  

– Айни кунда вилоятда давлат иштирокидаги 91 та корхона фаолият кўрсатмоқда, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иззатулло Асқаров. – Шундан 7 таси акциядорлик жамияти, 52 таси масъулияти чекланган жамияти, 32 таси эса давлат унитар корхонасидир. Ушбу корхоналар билан амалдаги қонунлар ва тартиблар доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек тадбирда вилоятдаги давлат улуши бўлган 4 та акциядорлик жамиятида коорпоратив бошқарув тизими жорий этилганлиги қайд этилди. 2021 йилда 65 та давлат активлари “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилди. Шундан 42 та давлат активи 55,9 миллиард сўмга сотилган. Бошланғич қиймати 21,2 миллиард сўм бўлган 14 давлат активларининг савдоси давом эттирилмоқда. Ўтган йили 73 та шартнома доирасида 182,4 миллиард сўм ва 23,9 миллион доллар миқдордаги инвестиция мажбуриятлари киритилиши ва 2 минг 703 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган эди. Олиб борилган ишлар натижасида 70 та шартнома доирасида 203 миллиард 589 миллион сўм ва 20 миллилон 122 минг доллар миқдордаги инвестиция мажбуриятлари бажарилиб, 2 минг 621 та иш ўрни яратилди, 3 та шартнома бўйича қайд этилган инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати ҳудудий танлов комиссияларнинг қарорлари билан узайтирилди. 

[gallery-5562]

Йил давомида 8,3 миллиард сўм ва 61,9 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш ҳамда 1 минг 942 та янги иш ўрни яратиш бўйича  шартномада кўрсатилган мажбуриятлар инвесторлар томонидан бажарилмаганлиги  сабабли 19 та шартнома тегишли суд қарорларига асосан бекор қилинган. Матбуот анжуманида коорпоратив бошқарув тизими жорий этилган “Андижон биокимё заводи” корхонаси фаолияти бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, корхонада 2021 йилда 181,7 миллиард сўмлик маҳсулот, шунингдек, иккиламчи – эфир альдегид фракцияси, сивуш ёғи, углекислота гази ҳамда барда (атала, ҳайвонлар учун озуқа) маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.  

Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига асосан, 2019 йилдан жамиятда коорпоратив бошқарув тизими жорий этилган. Натижада жамиятда ишлаб чиқариш хажми, шунингдек, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ортган.  

  Шундан сўнг пресс-тур қатнашчилари Андижон туманидаги “Med siti” масъулияти чекланган жамиятида бўлди, жамиятда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш самаралари, бунинг натижасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Пресс-тур ҳамда матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил  жавоб олди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА