Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар консуллик ходимларидан кўнгил сўради
14:05 / 2023-02-09

Самарқандлик бир гуруҳ журналистлар Туркия Республикасининг Самарқанд шаҳридаги бош консуллигига бориб, бу ерда ташкил этилган таъзия дафтарига ҳамдардлик изҳорларини битди.

Бош консул Салиҳ Жанерга ҳамдардлик билдириб, Самарқанддаги оммавий ахборот воситалари вакиллари турк қадрдошларимиз бошига тушган мусибатни чуқур қайғу билан қабул қилганликларини ва бу синовли кунларда уларга имкон қадар ёрдам беришга тайёрликларини маълум қилди. Айни пайтда бутун мамлакатимизда, жумладан, Самарқандда ҳам Туркия халқига ёрдам бериш учун хайрия акциялари ўтказилаётгани ва бунда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам фаол иштирок этаётгани таъкидланди. 

Салиҳ Жанер журналистларга миннатдорлик билдириб, Туркиядаги бугунги синовли кунларда Ўзбекистон раҳбарияти ва халқи уларни фаол қўллаб-қувватлаётганини қайд этди. Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Туркияда рўй берган зилзила муносабати билан турк халқига кўрсатаётган эътиборини қадрлашини билдирди. 

Ғ.ҲАСАНОВ, 
ЎзА