Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар иссиқхона фаолияти билан танишишди (+видео)
16:27 / 2025-12-12

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакилларини Тахиатош туманининг "Найманкўл" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Nukus Universal Baza” масъулияти чекланган жамияти иссиқхонаси фаолияти билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Мазкур иссиқхона 2018 йилда Корея Республикасидан олиб келинган замонавий технологиялар асосида жиҳозланган бўлиб, ҳозир бир гектар майдонда Япониянинг дунёга машҳур Sakata фирмасининг “Betis F1” навли помидори етиштирилмоқда. Корхонада 3 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. Мавсумий ишлар даврида эса 20-25 нафар ишчи бандлиги таъминланади.

Пресс-тур давомида журналистлар “Nukus Universal Baza” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Тахиатош тумани бўлими ҳамда “Nukus Universal Baza” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида помидор ва бошқа иссиқхонада етиштириладиган полиз экинлари навларига бағишланган семинарда ҳам иштирок этишди.  

Тумандаги барча иссиқхоналар вакиллари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 октябрдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда янги захира ва имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, иштирокчиларга ушбу фармонда белгиланган имтиёзлар, иссиқхоналарда экиладиган навлар ва уларнинг агротехникаси ҳамда афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

[gallery-26666]

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Тахиатош туманида жами 26 гектар майдонда 7 та иссиқхона иссиқхона мавжуд. Шундан ҳозирги кунда 6 таси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу иссиқхоналар қиш мавсумида туман аҳолисини арзон ва сифатли помидор, бодринг ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаб келмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай тадбирлар иссиқхона хўжаликларида илғор тажрибаларни оммалаштириш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ва фермерлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

<iframe width="914" height="523" src="https://www.youtube.com/embed/m4IRhBM_CKE" title="Jurnalistlar issiqxona faoliyati bilan tanishishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат, видео), ЎзА