ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида жойлашган Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Дастлаб анжуманда Президентимиз томонидан муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратиб берилаётган янги имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
[gallery-27199]
Иштирокчилар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ётоқхона, маънавият маркази, овқатланиш жойи, ўқув ҳамда дам олиш хоналарида ташкил этилган барча қулайликлар кўздан кечирилди.
Бухоро гарнизони ҳарбий оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги элементлари намойиши, ҳарбий анжом ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА