Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар ҳарбий госпитал фаолияти билан танишди
12:43 / 2026-02-14

Сурхондарё вилоятидаги Термиз ҳарбий госпиталида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Унда журналистлар муассасанинг замонавий имкониятлари, илғор тиббий ускуналари ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур госпитал давлатимиз раҳбарининг Қуролли Кучларни модернизация қилиш ва ҳарбий тиббиёт тизимини такомиллаштиришга қаратилган ташаббуслари доирасида барпо этилган. 200 ўринга мўлжалланган муассасада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан бир қаторда аҳолига ҳам юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Госпитал фаолияти фақат ҳарбийлар билан чекланиб қолмагани унинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бугун вилоят аҳолиси ҳам замонавий диагностик текширувлар, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. Бу эса тиббий хизмат сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизими қамровини кенгайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.

[gallery-27660]

Пресс-тур давомида қайд этилганидек, муассасада жаҳоннинг 70 дан ортиқ сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари ўрнатилган. Рақамли технологиялар марказий ҳарбий тиббиёт муассасалари билан ягона ахборот тизими орқали интеграция қилинган. Бу мураккаб операцияларни масофадан туриб назорат қилиш ва етакчи мутахассислар маслаҳатини олиш имконини яратади.

Тадбир якунида журналистлар мутахассислар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_fiibVuWWLc" title="Jurnalistlar harbiy gospital faoliyati bilan tanishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА