Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар атом электр станцияси реактори учун пўлат асос қуйиш жараёнлари билан танишди
14:50 / 2025-06-13

Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрининг Колпино районидаги Колпино шаҳрида “Ўзбекистонда барпо этиладиган кичик қувватли атом электр станцияси реактори учун қуйиладиган пўлатга ишлов бериш жараёнлари” мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси – «Росатом” ташаббуси билан ташкил этилган пресс-турда корпорациянинг қатор соҳалари мутасадди ва масъуллари, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Пресс-тур давомида “Росатом” лойиҳалари, хусусан, Россия технологияси асосида мамлакатимизда – Жиззах вилоятида барпо этиладиган кичик қувватли атом электр станцияси лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди, корпорациянинг машинасозлик дивизиони техник имкониятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, “Росатом” тасарруфидаги “АЭМ-Спецсталь” ишлаб чиқариш комплекси ҳамда “Ижора” заводи цехларидаги иш жараёнлари билан танишилди.

[gallery-23885]

Ф. Убайдуллаев, Ё. Мелибоев (сурат), ЎзА мухбирлари.