Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ош кечаси уюштирилди
07:28 / 2021-04-15

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ётоқхонада турадиган талабалар учун байрам оши тарқатилди.

Байрам кечасида университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа талабаларга кайфият ва мотивация руҳини берадиган нутқ сўзлади. Кечада миллий руҳдаги жонли мусиқалар янгради. Ётоқхонада яшовчи талабалар учун уюштирилган ош кечаси карантин вақтида айни муддао бўлди.  

Эслатиб ўтамиз:  

Ҳозирда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети карантинга ёпилган бўлиб, ётоқхонадаги талабаларга университет биносидан ташқарига чиқиш тақиқланган. Карантин университетда икки ҳафта давом этиши белгиланган.