Журналист ва ёзувчи Эркин Самандар 90 ёшида вафот этди
Эркин Самандар (Самандаров) 1935 йил 22 мартда Хива шаҳрида туғилган. Хоразм педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатган.
У меҳнат фаолияти давомида Хоразм вилояти радиоэшиттириш қўмитасида, Ўзбекистон телевидениеси «Ёшлик» студиясида, «Хоразм ҳақиқати» газетасида бош муҳаррир лавозимларида ишлаган. Шунингдек, бош вазир ўринбосари (1990−93) бўлиб хизмат қилган.
Марҳум йигирмага яқин шеърий мажмуалар, юздан ортиқ қўшиқ ҳамда бир қанча достонлар, «Жавоҳир», «Аждодлар қиличи», «Башорат», «Жалолиддин Мангуберди» каби ўнга яқин тарихий песалар муаллифи ҳисобланади.
Шунингдек, «Дарёсини йўқотган кирғоқ» (1988), «Тангри қудуғи» (1994) ва бошқа романларни ҳам ёзган.
Эркин Самандар 1989 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони, 2019 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
ЎзА