Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар Тошлоқ туманида бўлди
20:16 / 2022-10-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликка янада кенг жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишларни жамоатчиликка яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги “Боймат-Шермат саховати” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюрди. 107 гектар ер майдонига эга ушбу хўжаликда бу йил 48 гектар ерда ғалла етиштирилди. Айни пайтда 38 гектар пахтазордан 170 тонна “оқ олтин” териб олган хўжалик жамоаси ҳосилдорликни гектарига 46 центнерга етказди.

- Кластер усули ўз самарасини бермоқда, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Жасурбек Шерматов. – Шартнома шартларининг бажарилиши ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Ўғит ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида олганимиз, агротехник тадбирлари ўз вақтида, сифатли ўтказилгани натижасини бермоқда. Ҳозирги ҳисоб-китобларимизга кўра, пахтачиликнинг ўзидан 800-900 миллион сўм соф фойда олишни кўзлаб турибмиз.

[gallery-9086]

Эътиборлиси, фермер хўжалиги 5 гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб, балиқ парваришламоқда, 100 қутида асалари боқилмоқда. Фермер келгусида хўжалик фаолиятини янада кенгайтиришни, эко ва агро туризмларни ташкил этиш ниятида эканини айтиб ўтди.

“Файзли Ойтамға кўрки” фермер хўжалиги ҳам кўп тармоқли. Хўжалик пахта, ғалла, сабзавот маҳсулотлари етиштиришдан ташқари чорвачиликни йўлга қўйган. Мазкур хўжалик фаолияти билан танишган журналист ва блогерлар куннинг иккинчи ярмида Тошлоқ туман ҳокими А. Жўрабоев билан учрашди. Самимий мулоқот чоғида туман ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар жараёнига алоҳида тўхталиб ўтди. Кластер ва фермер хўжаликлари муносабатларини ижобий баҳолади. Туманда “Яшил макон” яратиш, ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка иштиёқи бор йигит-қизларни касбга йўналтириш, банк кредити олишларига кўмаклашиш каби масалаларга алоҳида урғу берилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА