Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар малакаси оширилди
10:36 / 2021-11-22

Термиз шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди ҳамкорлигида “Журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқий ва медиа-ахборот саводхонлиги соҳасида салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Унда вилоятдаги журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Ўзбекистонда сўз, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва миллий қонунчилик соҳасидаги халқаро стандартлар, журналист ва блогернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш, уларнинг ахборотни тайёрлаш, саралаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш борасидаги кўникмаларини шакллантириш, медиа саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган тренингда медиатор Наргис Қосимова, ҳуқуқшунос Мадина Турсунова сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва миллий қонунчилик соҳасидаги халқаро стандартлар, журналист ва блогернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ахборотдан фойдаланиш эркинлигининг ҳуқуқий асослари: оммавий ва махфий маълумотлар, шахсий маълумотлар, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, оммавий ахборот воситаларида муаллифлик ҳуқуқи, контент билан ишлаш қоидалари, медиа саводхонлиги мавзуларида тақдимот қилди.

Амалий машғулотларда ахборот манбалари билан ишлаш, нотўғри маълумотни қандай аниқлаш мумкин?, фактларни текшириш асослари, журналист фаолиятидаги ахлоқий масалалар мавзуларида гуруҳларга бўлинган ҳолда ишлашди.

Икки кунлик тренингларда ижодкорлар олган билим ва кўникмалар ахборотни қайта ишлаб, тарқатишда ўз фаолиятлари доирасида дуч келадиган тўсиқ ва муаммоларни енгиб ўтишга, юртимизда ахборий жамиятни шакллантиришга катта ёрдам беради.

[gallery-4749]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА