French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фаолияти билан танишди
16:57 / 2021-09-16

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки, бугунги кунда аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнлари жадал давом этмоқда. Шу билан бирга, ушбу жараён атрофида турли шов-шувлар авжида. Журналист ва блогерлар иштирокидаги пресс-тур ва матбуот анжумани ушбу ҳолат ва гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадига қаратилди.

Иштирокчилар дастлаб филиалда ташкил этилган мурожаат ва абонент бўлими ходимларига қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги ҳамда зарур техника воситалари билан танишди. Шунингдек, журналистлар “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш, аҳолини газ билан таъминлаш механизмлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олди.

[gallery-3907]

– Истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ID карталар тарқатиш ва маиший газ баллонларга махсус ёрлиқларни ўрнатиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда, - дейди филиалнинг ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрабов. 

–Суюлтирилган газни истеъмолчи томонидан қабул қилиш ва тўловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофликни яратиш учун, жорий йилда вилоятимиздаги 449628 истеъмолчи махсус ID карталар билан таъминланади. Шу билан бирга, фойдаланиб келинаётган маиший газ баллонларга махсус ёрлиқлар ёпиштириш, ҳисоб-китоб тизимини тўлиқ автоматлаштириш ишлари тизимли олиб борилмоқда.

Соҳада замонавий илғор технологияларни жорий этилиши орқали газ таъминоти фаолиятини трансформация қилишга эътибор кучайтирилиши борасида режалаштирилган ишлар хусусида ҳам пресс-тур иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА