Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида яратилган шароитлар билан танишди
12:10 / 2025-11-06

Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ҳарбий таълимни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятан такомиллашиб бормоқда.

Мазкур жараёнларни кенг жамоатчиликка етказиш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асоси саналади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Унда иштирок этган журналист ҳамда фаол блогерлар ўқув-моддий база ва аудиторияларда бўлиб, замонавий, лабораториялар, илғор асбоб-ускуналар ва компьютер техникалари билан танишди.  

[gallery-26099]

Шунингдек, 100 ўринга мўлжалланган кутубхона, курсантлар ошхонаси, ёпиқ сув ҳавзаси, спорт заллари ҳамда маданий ҳордиқ масканларида яратилган шароитлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир доирасида журналист ва блогерлар ўртасида АК-74, ПМ-9 қуролларидан отиш бўйича мусобақа ташкил этилди.  

Шу куни тадбир дастурига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари “Раҳбар ва журналистлар” шиори остидаги учрашувда иштирок этди.  

Унда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг ўринбосари, генерал-майор Фарҳоджон Шерматов меҳмонларнинг турли соҳаларга оид саволларига атрофлича жавоб берди.  

Мулоқот чоғида университетда олиб борилаётган ислоҳотлар, замонавий ўқув дастурлари, курсантларнинг ижтимоий ҳаёти ва ҳарбий-педагогик фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Таъкидлаш лозимки, университетнинг асосий вазифаси ҳарбий бўлинмани бошқара оладиган, садоқатли, юксак интеллектуал салоҳият ва тафаккурга эга бўлган командирлар, мураккаб тактик вазиятларда тезкор ва ностандарт қарор қабул қила оладиган, мустақиллик ғояларига содиқ, кенг дунёқарашли, ўз Ватани ва Қуролли Кучларига содиқ офицер кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

Очиқ мулоқот иштирокчилари, журналист ва блогерлар бунга, яъни таълим муассасасида яратилган шароитлар ва олиб борилаётган таълим жараёнлари билан яқиндан танишиш ҳамда курсантлар билан ўзаро суҳбат орқали яна бир бор амин бўлдилар.

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),

ЎзА