Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист билан ижодий учрашув
00:13 / 2022-08-21

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан уюшма аъзоси, тажрибали журналист, иқтидорли публицист Раззоқ Мелибоевнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Раззоқ Мелибоев ижодий фаолиятини 1971 йилдан Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Коммунист” (ҳозирги “Булунғур ҳаёти”) газетасида бошлади. Газетада мухбир, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида фаолият олиб бориш билан бир вақтда 1971-1977 йилларда Ўзбекистон Миллий университетини (аввалги Тошкент давлат университети) тамомлади.

1987 йилда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига аъзо бўлган.

Кейинчалик кўп йиллар давомида Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси (аввалги Жиззах вилояти матбуот бошқармаси) бошлиғи, вилоят прокуратураси муассислигидаги “Адолат ёлқини” газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатди.

[gallery-8426]

Айни пайтда, Раззоқ Мелибоев “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жиззах филиали юристконсульти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Тадбир давомида Р.Мелибоев журналистиканинг ўтмиши ва бугуни хусусида тўхталиб, йиғилганларга, айниқса, ёшларга ўзининг ижодий фаолиятидаги ҳаётий воқеалардан ҳикоя қилиб берди.

Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Эркин Шермонов,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
Жиззах вилоят бўлими раҳбари,
вилоят телерадио компанияси раиси.
ЎзА