Жуманиёз Сангиров: Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий мероси (+видео)
Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоҳ, маҳоратли саркарда, мумтоз шоир, назариётчи адабиётшунос, қонуншунос, тилшунос, санъатшунос, этнограф, ҳайвонот ва наботот оламининг билимдони каби кўпқиррали фаолият ва ижод соҳибидир.
Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номқозонган бўлса, ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олди.
Бугунги лавҳамизда Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жуманиёз Сангиров Заҳириддин Муҳаммад Бобур даври манбалари асосида улуғ бобомизнинг болалиги, таълими, сиёсий етакчилиги ва бошқарув ҳамда саркардалик маҳорати, ижоди, сийрати, ҳулқ-атвори ҳақида батафсил маълумот беради.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Ar1Crnx2uIM" title="Jumaniyoz Sangirov: Zahiriddin Muhammad Boburning ilmiy merosi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА