Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жулиа Коллинз: Компаниямиз Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор
12:45 / 2026-02-19

АҚШ пойтахтида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга кенг қамровли сармоя киритиш ҳамда минтақа стратегик тараққиётига ҳисса қўшиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Американинг машҳур “Truss” компанияси ҳаммуассиси Жулиа Коллинз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган учрашувда “Black Rock” вa “John Deere” каби йирик корпорациялар етакчилари ҳам ҳозир бўлган”. Музокарада “Truss” номидан Коллинздан ташқари мазкур компания ҳаммуассиси Қодир Фузайлов ҳам қатнашган.

Самарали мулоқот якунларини сарҳисоб қиларкан, Ж.Коллинз ходимларни ёллаш, жараённи соддалаштириш ва маданий алоқалар ўрнатиш билан шуғулланувчи корхонаси ҳозир Марказий Осиёда ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга интилаётганини тасдиқлаган ва келгуси ҳамкорликдан манфаатдорлигини эътироф этган.

А.Хидиров, ЎзА