Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖСТ 2023 йилда жаҳон савдоси секинлашишини тахмин қилмоқда
19:22 / 2022-11-29

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) котибияти 28 ноябрда Женева шаҳрида товарлар савдоси бўйича чораклик индикатори маълумотларини эълон қилди. Унда айтилишича, 2023 йилда жаҳон савдо ўсишининг секинлашиши тахмин қилинган.

Жаҳон савдо ташкилотининг ҳисоб-китобига кўра, дунё миқёсида савдо кўлами ўсиши секинлашиши 2022 йилнинг охиридаёқ кўзга ташлана бошлайди. Келаси йилда ушбу тенденция сақланиб қолади.

ЖСТ маълумотларига кўра, товар билан глобал савдо индекси ҳозирда 96,2 пунктда турибди. Ёзда ушбу индекс маълумотлари 100 пунктлик даражада эди. Бу товарларга бўлган талабнинг пасайиб бораётганини кўрсатади.

Умуман, бу йил жаҳон савдоси кўрсаткичи 3,5 фоизга ўсиши башорат қилинмоқда, келаси йилда эса ушбу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этади, ЖСТнинг баҳо беришича, мазкур салбий тенденция Украина можароси, энергоресурслар нархининг ошиши, дунёдаги йирик иқтисодиётга эга бўлган давлатларнинг пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириши билан боғлиқ.