ЖССТ йил охирига қадар дунё аҳолисининг 30 фоизини коронавирусга қарши эмлашга чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2021 йил охирига қадар дунё аҳолисининг камида 30 фоизини "COVID-19" га қарши эмлашга чақирди.
Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханов Гебрейесус Санкт-Петербургдаги “Инфекцияларга қарши кураш: келажак хатарлари” доирасида ўтказилган халқаро иқтисодий форумида хабар берди.
“COVID-19" га қарши вакцинанинг етишмаслиги келажак учун хавфли. Мен барча мамлакатларни глобал эмлаш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақираман. Шифокорлар ва вирусга чалинган беморлар биринчи навбатда вакцина олиши керак”, – деди у.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, сентябргача дунё аҳолисининг 10 фоизи, йил охиригача эса 30 фоизи коронавирусга қарши эмланиши керак.