Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ янги вирус тарқалиш хавфини баҳолади
14:15 / 2026-01-30

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда кузатилган ҳалокатли "Nipah" вирусининг ер юзи бўйлаб тарқалиш хавфи камлигини айтиб, саёҳат ёки савдо чеклови тавсия қилинмаслигини қўшимча қилди.

Гонконг, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Вьетнам шу ҳафта касаллик тарқалишнинг олдини олиш учун аэропортларда текширувни кучайтирди.

"Reuters"  хабар беришича, ЖССТ инфекция хавфи юқори эмас, деб ҳисоблайди. Ҳиндистон вирус авж олишини тўхтатиш имконига эгалиги ҳам қўшимча қилинган.

- Ҳозир хасталик одамдан одамга юқиши ҳолати кўпайгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, - дейилган махсус баёнотда. Вазият Ҳиндистон соғлиқни сақлаш идоралари билан мувофиқлаштирилмоқда.

Бинобарин, мамлакатнинг айрим ҳудудлари ва қўшни Бангладешда кўршапалаклар орасида кезиб юрадиган вирус яна тарқалиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Кўршапалаклар ва чўчқалар олиб юрадиган ушбу зараркунанда иситма ва мия яллиғланишига олиб келиши мумкин, ўлим даражаси 40-75 фоиз. Ҳозирча бу касалликка даво топилгани йўқ.

Вирус одамга ҳайвон, кўршапалак ёки ифлосланган мева орқали юқади. Одамдан одамга юқиши қийин.

Вирусологлар таъкидлашича, омма учун хавф даражаси паст.  ЖССТ маълумотига кўра, инфекция манбаи номаълумлигича қолмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА