English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ ва ЮНИСЕФ: ҳар йили 1,4 миллион киши тоза сув етишмаслиги сабабли вафот этмоқда
16:52 / 2023-03-24

Дунёда 2 миллиард киши тоза ичимлик суви истеъмол қилишдан маҳрум, 3,6 миллиард киши эса, яъни сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярми чиқиндидан тозаланмайдиган канализациялардан фойдаланади. Ушбу ўта хунук рақамларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТнинг болалар фонди ЮНИСЕФ куни кеча сув захираларига бағишлаб 50 йилда илк бор ўтказилаётган тарихий конференцияда келтириб ўтди.

Маърузада келтирилишича, миллионлаб болалар ва оилалар оддий санитар-гигиеник воситалар, ҳатто асосий тозалик воситаси бўлган совундан фойдалана олмайди. Оқибат эса кўп ҳолларда фожиага олиб келиши мумкин. Ҳар йили камида 1,4 миллион киши, уларнинг аксарияти болалар тоза сув ичолмаганидан ва ёмон шароитда кун кўраётгани сабабли нобуд бўлмоқда. Масалан, ҳозирда вабо касаллиги кўпгина мамлакатларда тарқалмоқда.

Айниқса тозалик тартибларига энг кўп амал қиладиган тиббий муассасаларнинг қарийб ярмида, қўлни инфекциядан тозалаш учун сув ва совун ёки спирт аралашмаси топилмайди.

Тоза сув ва тозалик воситаларининг йўқлиги ҳалокатли ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга ҳам олиб келади. Чунки болалар, айниқса қизлар хасталанади ва дарсларга қатнаша олмайди, бутун бошли жамиятлар сув йўқлигидан уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Шу боис ЖССТ ва ЮНИCЕФ ҳукуматларни сув ва канализация учун давлат харажатларини оширишга, маълумотларни тўплаш ва мониторинг қилишнинг умумий методологиясидан фойдаланишга ҳамда хусусий сектор ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда ушбу соҳада инновацион ва пилот ечимларни ишлаб чиқишга чақиради дейилади мазкур ҳисоботда.