French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ самолётда учиш рухсат этилмайдиганлар рўйхатини эълон қилди
23:35 / 2023-07-17

Тезкор ва қулай транспорт воситаси ҳисобланган самолётдан фойдаланиш учун барчанинг ҳам саломатлик кўрсаткичи мос тушавермайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлиги туфайли ҳаво лайнери саҳнига чиқиш рухсат этилмайдиган йўловчилар рўйхатини эълон қилди.

“Авиакомпаниялар оғир аҳволдаги ёки парвоз чоғида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган баъзи йўловчиларни самолётга чиқаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга”, – дейилади ҳужжатда.

Жумладан, туғилганига 48 соат тўлмаган (ёки муддатидан аввал дунёга келган) чақалоқлар, ҳомиладорликнинг 36-ҳафтаси ёки шундан кейинги даврда бўлган аёллар, стенокардия ва кўкрак қафаси оғриғи, юқумли касалликлар, юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар, яқинда инфаркт ёки инсультни бошдан кечирганлар учишига рухсат этилмайди. Шунингдек,  танасида ҳаво ёки газ тўпланиши мумкин бўлган жароҳати бор ва яқинда ошқозон, ичак, кўз, юз ёки бош мия операциясини ўтказганлар, нафас олиш тизими билан боғлиқ ўткир, узоқ муддатли хасталикдан азият чекувчилар, пневмония ташхиси қўйилганлар, тинч ҳолатда нафас қисиши хуруж қилувчилар, ўроқсимон ҳужайрали анемияга чалинганлар, пневмоторакс (ўпка тешилиши) аниқланганлар, қулоғида инфекция бор беморлар, декомпрессия билан оғриганлар, бош мияда босим ошиши (қон кетиши, жароҳат ёки инфекция туфайли)дан қийналадиган кишиларга самолётда парвоз қилиш чекланади.

Экспертлар қўшимча қилишича, бу рўйхат турли авиакомпаниялар талаби асосида бироз фарқланиши ҳам мумкин.

ЎзА