ЖССТ раҳбари жаҳонда вакцина ирқчилиги кечаётганидан огоҳлантирди
Бутун дунё ҳозир «вакцина ирқчилиги» шароитида турибди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебреесус.
«Барчангизга маълумки, юқори даромадли мамлакатлар аҳолиси дунё нуфусининг 15 фоизини ташкил этади, бироқ дунёда ишлаб чиқарилаётган вакциналарнинг 45 фоизи улар қўлида. Паст ва ўртача даромадли мамлакатлар дунё аҳолисининг ярмини ташкил этади, лекин улар ҳиссасига атиги 17 фоиз вакцина тўғри келади. Яъни, ўртадаги фарқ жуда катта», – деди у Парижда бўлиб ўтган тинчлик форумида уюштирилган онлайн-мунозарада.
ЖССТ раҳбари яна бир бор мамлакатларни вакциналарни адолат билан тақсимлашга чақирди.