Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ раҳбари коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишидан огоҳлантирди
14:07 / 2022-06-04

Коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиш таҳдиди мавжуд, уларга қарши курашда ҳозирги вакциналар ожизлик қилиши мумкин. Братиславада бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича Globsek-2022 конференциясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус иштирокчиларни ушбу таҳдиддан огоҳлантирди.

"Коронавируснинг янада хавфлироқ варианти таҳдиди сақланиб қолмоқда, у ҳозирги вакциналар таъсиридан қутилиб қолишга қодир бўлади", - деди ташкилот бош директори.

ЖССТ раҳбарининг маълум қилишича, Африка ва Ғарбий Тинчуммони минтақасида ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Америка қитъасида эса ўлим ҳолати ҳам, касалланиш ҳолати ҳам ортмоқда. "Пандемия томом бўлди, дейишга ҳали эрта", - дейди ташкилот директори.

ЖССТнинг энг сўнгги хабарларига кўра, коронавирус пандемияси бошлангандан буён вирус юқтирганлар сони дунё бўйича 528 миллион 816 минг 317 кишини ташкил этган.  6 миллион 294 минг 969 киши касаллик қурбони бўлди.