Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ раҳбари: Бюджет қисқаради
16:58 / 2025-05-20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган бюджети АҚШ ташкилотдан чиқиши муносабати билан 21 фоиз қисқартирилди. Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус соғлиқни сақлаш бош Ассамблеяси 78-сессияси очилишида маълум қилди.

– Шу ҳафта 4,2 миллиард доллар қисқарган бюджет кўриб чиқилади, – деган мулозим. – Бу 5,3 миллиард долларлик дастлабки таклиф қилинган миқдордан 21 фоиз кам.

Қўшимча қилинишича, ташкилот мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда аъзо давлатларнинг ҳамма сўровини бажара олмайди.

Президент Дональд Трамп мамлакати ЖССТдан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолаган. Янги маъмурият мазкур тузилма самарасиз, сиёсий таъсир остида фаолият кўрсатиб, Қўшма Штатлардан жуда кўп маблағ талаб қилаётганини таъкидлаб келади.