Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ Қозоғистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича илк платформани ишга туширди
19:50 / 2022-03-28

ЖССТ Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге уч кунлик расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. “Кazinform” халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф доирасида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният билан учрашув бўлиб ўтган.

Тадбирда ЖССТнинг Қозоғистондаги вакили Каролин Кларинваль, ЖССТнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича Европа маркази раҳбари Мелитта Якаб ва Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этган.

Қайд этиш жоиз, Ханс Клюгенинг ташрифидан мақсад – ЖССТ Европа бюроси ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни сарҳисоб қилиш, шунингдек, мамлакатда ЖССТнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича илк кўргазмали платформасини ишга туширишдан иборат.

– Аввало, Ханс Клюге, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили сифатида ЖССТнинг бирламчи тиббий ёрдам бўлимидаги ҳамкасбларимиз билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деди вазир Ажар Ғаният. – Ташкилотнинг тиббиёт соҳасига оид платформаси ишга тушгани муҳим сиёсий воқеа саналади.

Учрашув чоғида вазир Қозоғистон бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича иккита декларацияга эга эканини эслатган. Жумладан, 1978 йилда ЖССТга аъзо мамлакатлар томонидан Алмати ва 2018 йилда бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича Глобал конференция платформасида Астана декларациялари қабул қилинган.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Қозоғистон ҳукумати ва бюро ўртасидаги ҳамкорликни алоҳида қайд этган.

– 2016 йилда ЖССТ ва Қозоғистон биргаликда Европа бирламчи тиббий-санитария ёрдами марказини ташкил этди, – дейди Ханс Клюге. – Охирги икки йилда ишимиз сезиларли даражада тезлашди.

Юқори даражадаги тадбирда Қозоғистон бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кучайтириш концепцияси бошқа мамлакатлар миллий БТСЁ хизматини ривожлантиришда ёрдам бериши таъкидланган.

Бюро раҳбари, шунингдек, ЖССТнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами платформасини бошқа мамлакатларда ҳам шакллантириш бўйича иш бошлаганидан хурсанд эканини билдирган.