Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: пандемия устидан тўла назорат ўрнатишимизга имкон берувчи воситалар мавжуд
11:51 / 2021-04-20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус яқин вақтларда COVID-19 пандемияси устидан тўлиқ назорат ўрнатилишига барча асослар борлиги бўйича баёнот берди.

Унинг сўзлари ташкилотнинг сайтида келтирилган. “Бизда бир неча ой ичида пандемия устидан тўла назорат ўрнатишимизга имкон берувчи воситалар мавжуд, фақат биз улардан изчил ва барқарор фойдалана олишимиз лозим”, деди у.

Айни пайтда ташкилот раҳбари дунё бўйлаб 25 дан 59 ёшгача бўлган кишилар ўртасидаги касалликнинг тарқалиш сурати ошаётганидан хавотирини билдирди.