Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан берган хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 141 миллион 057 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 015 мингдан зиёд киши вафот этган (19.04.2021 йил Европа вақти билан соат 16:28 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 724 720 янги ҳолати аниқланди. 10 955 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (20.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 142 миллион 097 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 029 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,311 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (15,061 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (13,900 миллиондан ортиқ),
тўртинчи ўринда Франция (5,207 миллиондан ортиқ),
бешинчи ўринда эса Россия (4,710 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 306, Ҳиндистонда 273 810, Бразилияда 67 636, Францияда 29 344, Россияда эса 8 589 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 793 миллион 484 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.