Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 129 миллион 902 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 831 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 662 690 янги ҳолати аниқланди, 11 306 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 130 миллион 784 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 846 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,238 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,839 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,392 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,665 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,572 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 79 135, Бразилияда 91 097, Ҳиндистонда 89 129, Францияда 45 352, Россияда эса 9 021 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими