Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ коронавирусдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда
18:58 / 2024-01-08

Яқинда Ҳиндистонда JN.1 коронавирус штаммининг 312 та ҳолати аниқланди. Аҳвол айниқса, Керала штатида хавотирли тус олган, деб хабар тарқатди мамлакатдаги SARS-CoV-2 геномикаси бўйича маркази.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, Кералада 147, Гоада 51, Гужаратда 34, Махараштрада 26, Тамилнадда 22, Деҳлида 16, Карнатакада 8, Ражастанда 5, Теланганада иккита ва Одишада битта COVID-19 билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

COVID-19нинг субварианти JN.1 тарқалиш рўйхатида энг охиргиси бўлиб, нафақат Ҳиндистонда, балки АҚШ, Сингапур ва бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) илгари ушбу штаммнинг тез тарқалишини қайд этганди ва уни “хавотирнинг бир варианти” деб таснифлаган. 

ЖССТ 2023 йил 5 майда COVID-19 хасталиги пандемия ҳолатини йўқотгани ҳақида эълон қилган эди. Ўшанда ҳам ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус пандемия тўхтагани коронавирус энди инсонларга хавф туғдирмаслигини англатмаслигини таъкидлаганди. Шу боис Тедрос Гебреесус барчани ниқоб тақиб юришга ҳамда COVID-19га қарши эмлашга чақирди. Чунки кўплаб мамлакатларда бир неча ҳафтадан бери касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда.

“COVID-19, грипп ва бошқа патогенлар келтириб чиқарадиган респиратор касалликлар сони бир неча ҳафта давомида кўплаб мамлакатларда ўсиб бормоқда ва Янги йил таътилидан кейин ҳам давом этиши кутилмоқда”, деб ёзди Тедрос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Бинобарин, ЖССТ раҳбари барчани COVID-19 учун тестдан ўтишга ва керак бўлганда тиббий ёрдамга мурожаат қилишга чақирган. 

“Таъсирни камайтириш учун ниқоблар, шамоллатиш ва масофадан фойдаланишни давом эттиринг, ўзингиз ҳамда яқинларингиз COVID-19 ва гриппга қарши эмланинг”, дея қўшимча қилган. Шунингдек, у барча давлатларни тест ва вакциналар олишни кафолатлашга ҳамда COVID-19нинг мутациялашув жараёнини кузатиб боришга чақирган. 

С.Раҳимов, ЎзА