Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: Европада вакцинация “ҳаддан ташқари секинлик билан” ўтказилмоқда
20:25 / 2021-04-03

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа мамлакатларини аҳолини “COVID-19” вакцинаси билан эмлаш тадбирларини жадаллаштиришга чақирди.

Ташкилотнинг минтақавий бюроси директори Ханс Клугенинг айтишича, ҳозир Европада вакцинация “ҳаддан ташқари секинлик билан” ўтказилмоқда.

Европа мамлакатларига вакцина етказиб берилишининг кечиктирилиши пандемиянинг узайишига олиб келади. “Ҳозир коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали усули вакцина билан эмланиш ҳисобланади”, деди Клуге.