Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: Европада баҳоргача COVID-19дан ярим миллион киши қурбон бўлиши мумкин
23:26 / 2021-11-04

Европада одамлар эмланишни истамаса ва эҳтиёт чораларига амал қилмаса 2022 йил февралигача 500 мингга яқин киши вафот этиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ҳозир 75 фоиз ўлим 65 ёшдан ошганларга тўғри келмоқда. Ўлим сони ошиб кетишининг олдин олиш учун 95 фоиз аҳоли ниқоб билан таъминланиб, эмлаш суръатлари тезлашиши зарур” — дейди ЖССТ Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге.

Маълумот ўрнида, ноябрь бошида Европада коронавирус пандемияси бошлангандан бери 65 миллиондан ортиқ касалланиш ҳолати ва 1,3 миллиондан ортиқ ўлим қайд этилган.