Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: Европа ва Марказий Осиёда қизамиқ билан касалланиш 75 фоизга камайган
15:34 / 2026-02-12

Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида 2025 йилда қизамиқ билан касалланганлар сони 2024 йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деб хабар бермоқда “Ховар” ахборот агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига таяниб.

Таъкидланишича, мазкур камайиш махсус профилактик чора-тадбирлар кучайтирилгани, шунингдек, эмланиш даражаси паст ҳудудларда кўплаб одамлар касалланиб бўлгани сабабли инфекцияга мойил аҳоли сони қисқаргани билан изоҳланмоқда.

Маълумот ўрнида: қизамиқ энг юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Бир нафар бемор 18 кишигача вирус юқтириши мумкин. Касаллик оғир асоратлар, жумладан, ўлим ҳолатларига олиб келиши, организмнинг бошқа инфекцияларга қарши иммунитет тизимини ойлар ва ҳатто йиллар давомида сусайтириши мумкин.

Тиббиёт экспертлари фикрича, қизамиққа қарши икки марта эмланиш 97 фоизгача умрбод ҳимояни таъминлайди. Жамоавий иммунитетни шакллантириш ва касалликнинг авж олишини олдини олиш учун аҳолининг камида 95 фоизини эмлаш зарур.

Д.Ҳакимов, ЎзА