Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: дунёда коронавирус инфекцсияси билан касалланганлар сони 173 миллиондан ошди
12:30 / 2021-06-08

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб берганхабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 456 янги ҳолати аниқланган.

Айни дамда дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  173 миллион 005 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 727 мингдан зиёд киши вафот этган (07.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:55 ҳолатига кўра). 8 661 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.06.2021 йил Тошкент вақти билан маълумотларига кўра, дунёда касалликни  173 миллион 631 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 736 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,027 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,909 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,907 миллиондан ортиқ),  тўртинчи ўринда Франция (5,610 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (5,287 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 11 608, Ҳиндистонда 100 636, Бразилияда 66 017, Францияда 5 070, Туркияда эса 5 386 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 144 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.