Соғлиқни сақлаш вазирлигининнг ЖССТ маълумотларига асосан берган хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда 546 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 163 миллион 869 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
шундан 3 миллион 398 мингдан зиёд киши вафот этган (19.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:28 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 546 512 янги ҳолати аниқланди.
11 335 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (20.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 164 миллион 913 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 417 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,647 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,496 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (15,657 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,802 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (5,139 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 23 942, Ҳиндистонда 267 334, Бразилияда 29 916, Францияда 16 288, Туркияда эса 11 937 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 536 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.