ЖССТ дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони камайганини эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада COVID-19 инфекцияларининг умумий сони пасайган, ундан ўлганлар сони эса кўпайган.
"2022 йилнинг 21 мартидан 27 мартигача бўлган ҳафтада янги инфекция ҳолатлари сони ўтган ҳафтага нисбатан 14 фоизга камайди. Бошқа томондан, худди шу даврда ҳафтасига янги ўлим ҳолатлари 43 фоизга кўпайди, дейилади ташкилот веб-сайтида чоп этилган ҳафталик шарҳда.
Қайд этилишича, бунга Чили ва АҚШда COVID-19 дан ўлим ҳолатлари таърифидаги ўзгаришлар, шунингдек, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёдаги “ретроспектив тузатишлар” сабаб бўлган. Таҳлилларга кўра, ўтган ҳафтада дунёда 10 миллиондан ортиқ янги ҳолат ва 45 мингдан ортиқ ўлим ҳолати аниқланган.