Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: дунё бўйича ҳар йили 1,3 миллион киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлмоқда
15:25 / 2023-05-16

ЖССТ маълумотига кўра, яна 50 миллионга яқин киши оғир жароҳат олиб, бир умр ногиронга айланади. Йўл-транспорт жароҳати болалар ва ёши 5 дан 29 гача бўлган ёшлар ўртасида ўлим сабабининг асосий қисмини ташкил этади.

Йўл-транспорт жароҳати одамлар ва уларнинг оилалари умуман мамлакат учун оғир иқтисодий қийинчиликларни юзага келтиради. Чунки, даволанишга маблағ керак бўлади, ишлаб чиқариш самарадорлиги йўқотилади, шунингдек, яқинларини меҳнат қилиш ва таълим олишидан маҳрум қилади, зеро улар жабрланганларни парвариш қилишга мажбур бўлади.

Йўл-транспорт ҳодисаларидан кўрилган зарар айрим мамлакатларда ЯИМнинг 3 фоизигача етади. Тезлик ўртача 5 фоизга туширилса оқибати ўлим билан кечадиган ҳалокатлар 30 фоизгача қисқарар экан.