Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ дориларга чидамли сил ва гепатит Cни даволаш бўйича тезкор хабарни эълон қилди
17:58 / 2024-07-18

Маълумотларга кўра, туберкулёзнинг олдини олиш ва уни тўлиқ даволаш мумкинлигига қарамай, бу хасталик ер юзида ҳар йили 1,6 миллион нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Гепатит эса юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган тезкор хабар ушбу рақамларнинг ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилса, ажаб эмас. Гап шундаки, хабарда бир пайтнинг ўзида ҳам гепатит C, ҳам кенг турдаги дориларга ёки рифампицинга чидамли туберкулёздан азият чекаётган беморларни даволаш мумкинлиги борасида сўз юритилади.  

Тадқиқотлар давомида тасдиқланишича, ҳар икки хасталикни биргаликда муолажа қилиш бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, бундай терапия даволаш самарадорлигини ошириб, кузатув остидаги беморлар сони камайиши ҳамда ўлим кўрсаткичлари қисқаришига хизмат қилади.  

Мазкур жараёнда қисқа ёки узоқ муддатли перорал муолажа курсларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун дори воситаларининг ўзаро таъсири ва беморнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак.  

ЖССТ келгусида ушбу ёндашув асосида сил касаллигини даволашга доир тавсияларига тегишли ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.  

ЎзА