ЖССТ COVID-19 вариантларига юнон алифбосида ном беришни таклиф этмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19нинг кенг тарқалаётган вариантларини юнон алифбосидаги ҳарфларга ўзгартиришини эълон қилди.
Коронавируснинг янги вариантларининг бирор бир мамлакат номига боғлаб аталиши ушбу мамлакатларни қораламоқда. Масалан, “британча” штамм, “ҳиндча” штамм ва ҳоказо. Шу боис, уларни юнон алифбосидаги ҳарфлар билан аташ таклифи берилган эди.
Энди коронавируснинг “ҳиндча” штамми (Б.1.617.2) Делта, бразилияча штамми (П.1) Гамма ва британча тури (Б.1.1) Алфа деб номланадиган бўлди.
Бундан ташқари, ЖССТ ушбу атамаларнинг талаффузи осон ва стигматизация қилинмаслигини айтган. Қолаверса, янги атамалар илмий аудиториялар томонидан муҳокама қилинганда ҳам қулай ва амалийроқ бўлади, дейилади хабарда.