Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: COVID-19 одамлар ҳаётига хавф солишда давом этмоқда
14:01 / 2023-01-05

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус дунё миқёсида ҳар ҳафтада ўн минг киши COVID-19 оқибатида нобуд бўлаётганини маълум қилди.

«БМТ янгиликлари» портали маълумотларига кўра, COVID-19га қарши курашда аниқ муваффақиятларга эришилаётганига қарамай, таҳдид ҳали тўлиқ бартараф этилмаган. Шу билан бирга, коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича чора-тадбирлардан фойдаланишда тенгсизлик сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, охирги пайтларда касалхонага ётқизиш кўрсаткичлари ҳам ошган, айниқса, Шимолий ярим шарда. Бу ҳудудда мавсумий грипп ҳам тарқалмоқда.

Мутахассислар ҳозирги пайтда «омикрон»нинг бир нечта кичик турларини кузатишмоқда. ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкховенинг айтишича, асосий мезон маълум бир штаммнинг қанчалик юқумли эканлиги, шунингдек, касаллик ёки эмлаш билан таъминланган иммунитет ҳимоясини четлаб ўтишга қодир ёки қодир эмаслигидадир. «Вирус қанчалик кўп тарқалса, мутациялар хавфи шунчалик кучаяди», деди у.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳозирги вақтда коронавирусга билан касалланишнинг кўпайиши кутилмоқда. Аммо ўлим даражаси унчалик юқори эмас, чунки мавжуд воситалар оғир касаллик ва ўлимдан ҳимоя қилмоқда. Мария ван Керкхове, шунингдек, бошқа респиратор вируслар ҳам кўплаб мамлакатларда тарқалаётганини ва аҳоли иштирокидаги байрам тадбирлари туфайли инфекцияни юқтириш даражаси ошиши мумкинлигини билдирди.

ЎзА